0+МАВЛИД УН-НАБИЙ
Где читать или купить
Описание
Биз мусулмонлар оламлар сарвари, коинот фахри, пайғамбарларнинг охиргиси, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган набий Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойда у зотга бўлган юксак эҳтиром ва муҳаббатимизни янада чуқурроқ изҳор қилишга буюрилганмиз. Аллоҳнинг Расулини яхши кўриш иймонимизнинг белгисидир, у зотни яхши кўришимиз Аллоҳ таолони севишимиздандир. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилган: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир... (Аҳзоб, сураси 6-оят). Чунки буни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бизга таълим бериб шундай деганлар: “Банда наздида унинг аҳлидан, молидан, одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча у (комил) мўмин бўла олмайди (Имом Муслим ривояти).
О книге
| Издательство | SHARQ |
|---|---|
| Год издания | 2023 |
| Язык | uz |
| Форматы | |
| Возрастное ограничение | 0 |
| ISBN | 978-9943-0380-4-2 |





